"Барселона" июнь ойи охиригача Карраскони сотиб олмоқчи

"Барселона" "Атлетико" вингери Янник Карраскони қўлга киритиш устида ишламоқда. Журналист Габриель Санзнинг ёзишича, бельгиялик футболчининг шартномасида товон пули 16 миллион еврони ташкил этади. Бироқ, бу вариант шу ойнинг охиригача амал қилади.

"Барселона" ҳали ҳам келишувни якунлаш учун керакли пулни топа олишига шубҳа қилмоқда. Клуб айни дамда муҳимроқ ўринларга ўйинчиларни сотиб олмоқчи. “Кўк-анорранглилар”нинг асосий мақсади ярим ҳимоячи Серхио Бускетссиз қолган таянч зонасини кучайтириш.

Эслатиб ўтамиз, Каррасконинг ўзи "Барселона"га ўтишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!